Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБразилияда қор ёғди, АҚШ ва Канадада ҳақиқий жазирама

Бразилияда қор ёғди, АҚШ ва Канадада ҳақиқий жазирама

Бразилиянинг жанубий ва марказий штатларида аномал об-ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Айрим ҳудудларда эса қор ёғди. Охирги 100 йил давомидаги қурғоқчиликдан кейин бу тарздаги об-ҳаво кўпчилик учун кутилмаган “совға” бўлди.

Мамлакатнинг Санта-Катарина штатини эса қор қоплади. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетган. Худди шундай об-ҳаво қўшни Уругвай ва Аргентинада ҳам кузатилмоқда ва ҳарорат Целсий шкаласи бўйича минус 15 даражани кўрсатмоқда.

Айни пайтда эса АҚШ ва Канаданинг жанубий ҳудудларида ғайриодатий об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳудудларга хос бўлмаган ҳаддан ортиқ жазирама туфайли бир неча ўнлаб инсонлар вафот этди. Ҳукуматлар электрдан фойдаланишга талаб ҳаддан ташқари ортиб кетгани оммавий узилишларга сабаб бўлишидан хавотир олмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img