Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБосқинчилар томонидан бузилган ўлкалар (фотосуратлар сўйлаганда)

Босқинчилар томонидан бузилган ўлкалар (фотосуратлар сўйлаганда)

2020 йил Озарбайжон тарихига шонли саҳифа сифатида битилди. 44 кунлик Ватан уруши натижасида Қорабоғ босқиндан озод этилди, халқ қадрдон ўлкаси қайғусини тортишдан халос бўлди. Жароил, Губадли, Зангилан, Физулий, Агдам, Келбажар, Лочин туманларида, Шуша ва Гадрутда, шунингдек, юзлаб қишлоқ ва посёлкаларда 30 йиллик босқиндан кейин Озарбайжоннинг уч рангли байроғи мағрур ҳилпирамоқда.

Душман томонидан босиб олинган ҳудудлардаги вайронагарчиликлар олдиндан маълум эди, аммо фожиа кўлами фақат бугун кўзга ташланади. Босқинчилар барча инфратузилмаларни вайрон қилишган, қишлоқ, посёлка ва шаҳарларни ер билан яксон қилишган. Бутун дунё озарбайжон халқи қандай ёввойиларга тўқнаш келганига ишонч ҳосил қилди. Жаҳон тарихида кўплаб урушлар бўлган. Аммо ҳеч қаерда бу қадар шафқатсизлик, душманона муносабат бўлмаган. Ҳатто иккинчи жаҳон урушида ҳам бу қадар шафқатсизлик, бўлмаган, диний, тарихий ёдгорликлар бузилмаган.

Президент Илҳом Алиев 26 феврал куни маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида “Украина 24” телеканали мухбирининг берган саволларига жавоб бера туриб, озод қилинган ҳудудлар ҳолатини шундай тасвирлаганди: «…машинада юзлаб чақирим юрасан, фақат вайрон бўлган қишлоқни кўрасан, ҳеч қаерда бирорта бино йўқ. Агдамда ярим вайрон бўлган масжиддан бошқа бино йўқ, буни улар ўт очишни тўғрилаш учун йўналиш сифатида ишлатишган…. Физулида бирорта бино йўқ, ҳатто байроқ осишга жой йўқ… Жаброилда ҳам шундай. Зангилан ва Губадлида бир неча уй қисман қолган».

Урушдан кейин мисли кўрилмаган ваҳшийлик, ўлчамсиз вайроналар ҳужжатлаштирилиб, фотообъективлар хотирасига жо қилинмоқда. Бу ишларда ОЗАРТАГ тасвирий гуруҳи ҳам бевосита иштирок этмоқда. Мана бир неча ойдан бери Агдам, Физули, Жаброил, Зангилан ва Хожаванд туманларида тасвир ишлари ўтказилмоқда. ОЗАРТАГ жамоаси иккинчи Қорабоғ урушининг илк соатларидан бор ижодий ва техник имкониятларини сафарбар этди. Жанговор операцияларни мунтазам ёритиш, можаро ҳақида жамоатчиликка ҳақиқатни, душманнинг ҳарбий жиноятлари ҳақида ахборотни етказиш учун жамоа кунига 24 соат кучайтирилган тартибда ишлади. Жамоа шонли Озарбайжон армияси томонидан озод қилинган фото ва видео репортажларни тайёрлаб, тарқатиб турди.  Улар фуқаровий аҳолига қарши Арманистон қуролли кучларининг манфур ҳужумлари, аҳоли пунктларини ўққа тутиши борасида минглаб фото ва видеорепортажларни тайёрлашди. Бевосита воқеа жойидан тайёрланган материаллар ОЗАРТАГ сайтидан 7 тилда бутун дунёга тарқатилди. Агентликнинг тасвирий гуруҳи урушдан кейин асосий эътиборни вайроналарни тасвирга олишга қаратган бўлиб, 6 ойдан бери босқиндан озод этилган ҳудудларда ишламоқда. Мақсад озарбайжон халқига етказилган зиённи ҳужжатлаштириш. Озарбайжон давлати Арманистонни халқаро судга бериш ниятида. Йиғилган материаллар бу ишда рад этиб бўлмас далил сифатида хизмат қилиши мумкин.

ОЗАРТАГ ўқувчилар эътиборига Физули, Зангилан ва Жаброил туманларида тасвирга олиш гуруҳи томонидан олинган фотосуратларнинг бир қисмини ҳавола этган. Мавжуд манзарани изоҳлашга ҳожат йўқ. Президент Илҳом Алиев қайд этганидек, бу жойлардан гўёки ёввойи қабилага ўтиб кетган. 

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img