Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБош вазирнинг куёви йирик фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда

Бош вазирнинг куёви йирик фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда

Россия Бош вазири — ҳукумат раҳбари Михаил Мишустиннинг куёви Александр Удодов ҚҚС билан боғлиқ мамлакат тарихидаги энг йирик жиноятга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Маълум бўлишича, у давлат ғазнасидан 5,2 млрд рублни ўмарган Сергей Данилочкин билан ҳамтовоқ бўлган.

Россия ижтимоий тармоқларида Германиянинг Кобленц шаҳар прокуратураси терговчилари томонидан пул ювишда гумонланган Удодовга нисбатан олиб борилаётган суриштирув жараёнида юқоридаги ҳолат ҳам аниқлангани ёзилмоқда. Хабарларга кўра, суриштирув ишлари Германия ва Швейцарияда олиб бориляпти. Ҳозирча Россия жиноий доирасидан четда турибди. Россия Бош прокуратураси немис ҳамкасбларининг Удодовнинг гувоҳ сифатида юборилишини таъминлаш ҳақидаги сўрови олти ойдан буён эътиборсиз қолиб келмоқда.

Терговчилар Данилочкиннинг «Волтер Волс аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилган йирик фирибгарликлар ҳақида (2009-2010 йилларда 5,2 млрд рубл ҚҚС ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан талон-тарож қилинган) дитектив кино суратга олиш мумкинлигини таъкидламоқдалар.

Немис терговчиларига кўра, ўмарилган бюджет маблағларининг маълум қисми Удодовга қарашли ширкатлар томонидан логистика бизнесини йўлга қўйиш баҳонасида Германияга чиқариб юборилгани айтилмоқда. Кейин эса бу пуллар Москванинг нуфузли қисмида дата-марказ қуришга ҳамда пойтахтдан ҳашаматли хонадонлар сотиб олишга сарфланган (марказдаги квартиралардан иккитаси Мишустиннинг болаларига берилган).

Маълум бўлишича, Мишустиннинг куёви «олтин полковник» лақабли Дмитрий Захарченкога қўшни бўлган (унинг уйидан тинтув вақтида 8,5 млрд рубл нақд пул топилган). Бундан ташқари, улар маълум ишларда ҳамкор бўлгани ҳам таъкидланмоқда.

Хуллас, Россияда юқори мартабали амалдорлар билан боғлиқ иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга доир навбатдаги йирик шов-шувли ишнинг асосий фигурантларидан бири сифатида Бош вазир М.Мишустиннинг куёвининг номи тилга олинмоқда. ОАВда шов-шувга сабаб бўлаётган мазкур ҳолат юзасидан на Кремл, на ҳукумат томонидан бирон баёнот берилгани йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img