Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБош вазирнинг куёви хотини билан ажрашди

Бош вазирнинг куёви хотини билан ажрашди

Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг синглиси Наталя Стенина турмуш ўртоғи, тадбиркор, айни пайтда шов-шувлар марказида турган Александр Удодов билан ажрашди. Никоҳ расман бекор қилингани 18 декабр санаси билан қайд этилди. Қайд этилишича, улар ажрашиш ҳақида бир ой илгари ФХДЁга ариза берганлар.

Бу ҳолатни тасдиқлаган Удодов никоҳ томонларнинг розилиги билан бекор қилингани, мулкни бўлишиш борасида ҳеч қандай келишмовчилик юз бермаганини таъкидлаган. Тадбиркор бундан ташқари, Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўзига нисбатан ноқонуний пул ювиш ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини ҳам тасдиқлаган. Жиноят иши ҚҚС бўйича йирик фирибгарликни амалга оширган Сергей Данилочкиннинг кирдикорларига боғлик экани айтилмоқда. Суриштирув ҳужжатларига кўра, 2009−2010 йилларда ҳамтовоқлар 11 та сохта фирма орқали давлат бюджетидан 5,2 млрд рублни ўмарганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img