Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБош вазирга истеъфога чиқиши учун уч кун муҳлат берилди

Бош вазирга истеъфога чиқиши учун уч кун муҳлат берилди

Бундан ташқари, Бангкокда намойиш қилаётганлар Таиланд Бош вазирига уч кун ичида қўлга олинган намойишчиларни озод қилиш талабини қўйдилар. Акс ҳолда бу талаблар зўрлик билан амалга оширилиши хусусида ҳукумат раҳбари огоҳлантирлди.

Мамлакатдаги вазият тобора чигаллашиб бораётганидан ташвишга тушган парламентнинг Вакиллар палатаси спикери Чуан Ликпай Бош вазирга мурожаат қилиб, партия етакчилари билан учрашув ўтказишни ва шундан сўнг улар илгари сураётган талабларни парламентнинг махсус кенгашида кўриб чиқишни сўради.

Бош вазир, генерал Прают халққа мурожаат қилиб: «Мен намойишчилардан тартибни сақлашни сўрайман. Ҳукумат анча ён беришларни амалга оширди», — деди. Бироқ бу гаплар намойишчиларнинг ҳовурини пасайтиргани йўқ.

Намойишлар ташкилотчилари тарафдорларига мурожаат қилиб, ҳаракатни мувофиқлаштириш бўйича тавсиялар бериб борилаётган “Facebook”даги саҳифаларга ва “Telegram” каналларига тез-тез кириб туришни маслаҳат берган. Шу боисдан ҳукумат мазкур ижтимоий тармоқларни вақтинча ёпиб қўйиш чораларини муҳокама қилмоқда.

Бангкокда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида намойиш ўтказаётганлар ҳукумат истеъфога чиқишини, қиролнинг айрим ваколатлари парламент ва ҳукуматга ўтказилишини талаб этяптилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img