Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБош вазир тинчлик сулҳини имзолашга нега мажбур бўлди?

Бош вазир тинчлик сулҳини имзолашга нега мажбур бўлди?

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян халққа қилган мурожаатида Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ва ҳудуднинг бир қисми Озарбайжонга қайтарилиши ҳақидаги уч томонлама келишув Арманистон манфаати учун зид эканини тан олди.

“Мен Қорабоғ бўйича келишув жамаотчиликнинг норозилигига сабаб бўлишини билар эдим. Бироқ Арманистон учун манфаатли бўлмаган бу келишув нима учун имзоланди? Бу ҳолат Мудофаа вазирлигининг Қуролли кучлар Бош штабининг урушни зудлик билан тўхтатиш лозимлиги ҳақидаги ҳисоботидан сўнг юз берди. Арцах президенти эса бир неча соатдан сўнг Степанакертни бой беришимиз мумкинлигини маълум қилди”, — деди Пашинян.

Бош вазир ушбу шаҳар ишғол этилишининг оқибатлари ҳақида гапириб шундай деди: “Степанакерт бой берилиши Аскеран, Мартакерт шаҳарлари қўлдан кетишини англатади. Ушбу шаҳарлар эгалланганидан сўнг барча мудофаа чизиқлари рақиб назорати остига ўтарди, бу эса қарийб 20 минг ҳарбий хизматчиларнинг қуршовда қолиши, уларнинг ҳаёти хавф остида қолиши ёки асирга тушишини англатади”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img