Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Bombardier"га нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин

“Bombardier”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин

Буюк Британиянинг Жиддий фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси (Serious Fraud Office – SFO) Канаданинг “Bombardier” саноат гуруҳига нисбатан Индонезиянинг “Garuda Indonesia” авиакомпанияси билан имзолаган шартномаси доирасида суриштирув ўтказилишини маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур келишувда порахўрлик ва коррупция аломатлари мавжуд. Бироқ, гап айнан нима ҳақда бораётганини SFO тергов сири сифатида ошкор этмаган.

“Bombardier” компанияси суриштирув ўтказилиши хусусида SFO дан бир неча ҳафта илгари хабар олинганини тасдиқлаб, тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

“Bombardier”га кўра инглиз изқуварларининг эътибори 2011-2012 йилларда “Garuda Indonesia” ширкати билан Bombardier CRJ1000 русумли учоқларни ижарага бериш ва сотиш ҳақидаги шартномага тушган бўлиши мумкин. Шартномага кўра 2012 йилда “Bombardier” “Garuda”га олтита CRJ1000 учоғини сотган ва бир нечтасини ижарага берган. Айни пайтда Индонезия авиаташувчиси флотида 18 та шу турдаги учоқ мавжуд.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img