Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБолалар ўртасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайди

Болалар ўртасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайди

Юртимизда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган. Қайд этилишича, 2020 йилнинг декабрь ойида Зангиота туманидаги шифохонада 50 ўринли болалар бўлими ҳам ташкил этилган эди. Ҳозирда у 100 ўринга кенгайтирилган.

Айни кунларда болалар бўлимида даволанувчиларнинг асосий қисми 5 ёшгача бўлган болалар. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳам бор. Шифокорга кўра, улар анча енгил муолажада даволанишмоқда, бактерия бўлса, антибиотиклар қўшилади. Бугунги кунда Зангиота 1-шифохонасида 860 нафар, 2-шифохонада 632 бемор даволанмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img