Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБоку Москванинг жавоб хатидан қониқмади

Боку Москванинг жавоб хатидан қониқмади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку иккинчи Қорабоғ уруши даврида “”Искандер” оператик-тактик баллистик ракетасидан фойдаланганлик ҳолати бўйича Москвадан жавоб хати олганини маълум қилди.

«Россия Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг хатига жавоб йўллади. Мун бу хат билан танишиб чиқдим. Унда нима дейилганини озарбайжон халқига айтишим керак. Чунки, бу жуда жиддий масала. Бу шунчаки оддий масала эмас. Бу ерда ҳеч қандай сир бўлмаслиги керак. Жавоб хатида айтилишича, Россия томони баллистик ракета учирилганини сезмаган», – деди Илҳом Алиев бу ҳақда Озарбайжон телевидениесига берган интервюсида.

Шунингдек, Озарбайжон президенти Боку РФдан бу борада батафсил жавоб кутаётганини билдирган. Илҳом Алиевга кўра, “Искандер”ни Арманистонга руслар берган ёки РФдан ноқонуний тарзда келтирлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img