Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонBoeing 737 MAX парвозлари тикланмоқда

Boeing 737 MAX парвозлари тикланмоқда

Кетма-кет ҳалокатлари ортидан дунёнинг кўплаб мамлакатларида парвози тўхтатиб қўйилган ушбу русумдаги ҳаво кемасига Европада йўловчи ташишига келгуси ҳафтада рухсат берилади. Бу ҳақда Парвозлар хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги (EASA) маълум қилди.

«Келгуси ҳафта ушбу русумдаги учоқларнинг парвози учун биз рухсат берамиз», – деди EASA раҳбари Патрик Ки ушбу мавзуда ташкил этилган матбуот анжуманида. EASA бу билан 737 MAX учоқларига қўйилган тақиқни АҚШ, Бразилия ва Канада ваколатли идораларидан сўнг бекор қилган тўртинчи ташкилот бўлди. Келгусида EASA Қўшма Штатларнинг парвозлар хавфсизлиги бўйича агентлиги – FAA билан янги турдаги учоқларни сертификациялаш бўйича узвий алоқада бўлиши ҳам маълум қилинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img