Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБМТнинг юбилей сессияси бўлиб ўтди

БМТнинг юбилей сессияси бўлиб ўтди

БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси ҳар йили сентябр ойининг учинчи сешанбасида очилади. Бу гал ҳам сешанба, яъни 15 сентябр куни Ню-Йорк шаҳрида Бош Ассамблеянинг навбатдаги сессияси очилди.

75 марта ўтказилаётган сессия иши одатдагидан фарқли равишда, пандемия сабабли сессия масофавий, яъни онлайн шаклда ўтказилди. Унинг пленар мажлисларида аввалгилардан кўра кўпроқ давлат ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этди. Маърузалар видеоконференция шаклида ўқиб берилди.

Бош Ассамблеянинг 75-сессиясига илк бор Туркия вакили раислик қилди. Анжуманнинг асосий тадбирлари 22-30 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Тадбирларда кўплаб давлат раҳбарлари маъруза билан чиқиш қилади.

Сессияда ташкилотни ислоҳ қилишдан тортиб, Сурия, Ливия ва Ямандаги минтақавий можароларгача турли масалалар муҳокама қилинади. Коронавирусга қарши кураш, вакцина эгоизмига йўл қўймаслик, соғликни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, пандемия шароитида аҳолининг ночор қатламларини ҳимоя қилиш каби мавзулар шулар жумласидандир.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img