Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"БМТ — тенги йўқ, бироқ тутруқсиз ташкилот"

“БМТ — тенги йўқ, бироқ тутруқсиз ташкилот”

Италияда чоп этиладиган “Le Figaro” Европа Иттифоқи мамлакатлари энергия самарадорлигини ошириш, муқобил энергия турларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, биноларнинг энергия тежамкорлигини таъминлашга эришиш мақсадида қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда европаликларнинг 32 миллион нафари иссиқлик етарли даражада таъмиланмаган уйларда яшамоқда. Бу рақам Еврокомиссиянинг расмий маълумотида келтирилган. Бунинг асосий сабаби — иссиқлик таъминоти етарли эмаслигида. Бир неча йил олдин бундай фуқаролар сони 50 миллион нафар эди. Буни европаликлар энергия қашшоқлиги деб аташади.

Еврокомиссия энергия қашшоқлигига барҳам беришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида 2021 йилнинг охиригача энергия самарадорлигининг мажбурий минимал стандартларини жорий этишни режалаштирган. Бу билан барча учун қулай шароит яратиш кўзда тутилган.

Турли манбалар ва “яшил” ипотека ҳисобидан энергия тежамкор уйлар қурилишини рағбатлантириш асосий вазифалардан бири сифатида режалаштирилган. Худди шу йўл билан экология тоза лойиҳалар амалга оширилади.

Шунинг билан бирга, Европа Иттифоқи биноларнинг энергия истеъмолини 14 фоизга, иссиқлик ва совутиш ҳажмини 18 фоизга камайтириш ҳисобидан атмосферага зарарли газлар чиқарилишини 2030 йилга қадар 55 фоизга қисқартиришни режалаштирган. Иттифоқнинг энергетика масалалари бўйича Кадри Симсоннинг айтишича, айни пайтда ЕИ ҳудудидаги уй-жой фондида энергия истеъмоли йилига 1 фоизга камайтирилмоқда ва 2030 йилга бориб бу рақам 2 фоизни ташкил этади. Ушбу мақсадга етишиш учун яқин 10 йил мобайнида 10 миллиондан ортиқ бинолар таъмирланади.

Иқтисодни кўтариш чора-тадбирлари доирасида Франция юқоридаги мақсадлар учун 7 миллиард доллар йўналтиришни режалаштирган. Нидерландия эса 2050 йилгача 8 миллионта уйнинг энергия тежамкорлигини оширади. Греция 600 000, Ирландия 500 000 бинони шу мақсадда таъмирлашни ваъда қилган.

Мухтасар қилиб айтганда, Европа Иттифоқи давлатлари аҳоли ва саноатни экологик тоза “яшил” энергия билан кафолатли таъминлашга эришиш билан бирга, атроф-муҳит софлигини сақлашга ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img