Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБМТ Хавфсизлик Кенгаши коронавирус бўйича резолюция қабул қилди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши коронавирус бўйича резолюция қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши коронавирус тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Бу борадаги келишув уч ойлик музокаралардан сўнг маъқулланди. Ҳужжатга кўра, барча давлатлар жанговар ҳаракатларни тўхтатиши керак. Мазкур масалада жойларга БМТ Бош котибининг махсус элчилари ва вакиллари юборилади.

Хавфсизлик Кенгаши ўзаро зиддиятдаги томонларга 90 кундан кам бўлмаган муддатда ўт очишни зудлик билан тўхтатишни сўраб мурожаат қилган. Бундан кўзланган мақсад пандемия шароитида барқарор гуманитар ёрдам кўрсатилишини таъминлашдир.

Бу террорчилик ташкилотларига қарши ҳарбий операцияларга алоқадор эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img