Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБМТ Бош котибининг Яманга ёрдам тариқасида ўтказилган хайрия ишларидан кўнгли қолди

БМТ Бош котибининг Яманга ёрдам тариқасида ўтказилган хайрия ишларидан кўнгли қолди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ташкилот аъзоларига мурожаат қилиб, Яман эҳтиёжи учун маблағ ажратишни сўраган эди. Швеция ва Швейцария давлатларининг ташаббуси билан ўтказилган онлайн-конференцияда Бош котиб томонидан билдирилган чақириқ кўп фойда бермади.

Маълум бўлишича, уруш жабрдийдаларига айланган яманликларнинг жҳтиёжини қондириш учун 3,85 млрд доллар зарур бўлади. Айни пайтда эса 20 миллиондан ортиқ яманлик гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезмоқда.

Бироқ, БМТ ташаббуси билан бошланган хайрия давомида бор-йўғи 1,7 млрд доллар тўпланган. Бош котиб бу натижадан ҳафсаласи пир бўлганини, тўпланган маблағ Яманда режалаштирилган гуманитар миссияни бажаришга камлик қилишини маълум қилди.

БМТ статистикасига кўра, 2021 йилда Яманда 16 млн киши очарчиликдан жабр чекади. Қарийб 50 минг одам эса очлик туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img