Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБМТ Бош котиби дунё давлатлари раҳбарларига мурожаат қилди

БМТ Бош котиби дунё давлатлари раҳбарларига мурожаат қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши мажлисида қилган чиқишида иқлим ўзгаришига қарши курашда муваффақият қозониш учун дунёдаги барча мамлакатлар жорий йилнинг охирига қадар атмосферага зарарли газлар чиқарилишини камайтириш бўйича миллий дастурни тайёрлаб, тақдим этиши лозимлигини маълум қилди.

«Глазогода ўтказиш режалаштирилган иқлим ўзгариши бўйича конференцияда сайёрамизда глобал иқлим ўзгариши борасида ўн йиллик ислоҳотлар режаси эълон қилинади. Бунга дунё давлатларининг барчаси тайёр туришлари ва 2030 йилга бориб иссиқхона газларининг ҳавога чиқарилишини 2010 йилга нисбатан 45 фоизга камайтиришимиз лозим», – деди жумладан Бош котиб.

Гутерриш ўз чиқишида, шунингдек, иқлим ўзгаришидан азият чекаётган давлатларга ёрдам қаратиш зарурлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, охирги йилларга Тинч океанидаги бир қанча ороллар тўлиғича сув остида қолган ва у ерда яшаган аҳоли янги бошпана топиш масаласида муаммоларга дуч келмоқда.

Аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги ортидан кун кўрадиган Афғонистонда эса қурғоқчилик туфайли ҳаёт кечириш қийин бўлиб бормоқда, очлик эса одамларни жиноий гуруҳлар ва террорчилар сафига бошламоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img