Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБМТ Бош котиби 2021 йил "ҳалокатли" бўлишини таъкидлади

БМТ Бош котиби 2021 йил “ҳалокатли” бўлишини таъкидлади

COVID-19 пандемиясининг оқибати сифатида инсоният охирги 80 йил мобайнидаги энг чуқур иқтисодий инқироз билан юзма-юз бўлиши мумкин. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунё давлатларини шу ҳақда огоҳлантирди.

“Пандемия туфайли ижтимоий ва иқтисодий катта зарар кўрилди ва ўсишда давом этмоқда. Етказилган зарарни бартараф этадиган биронта вакцина мавжуд эмас. Биз охирги 80 йил давомидаги кучли глобал рецессия қаршисида турибмиз, – деди жумладан БМТ Бош котиби.

Унинг айтишича, ўта қашшоқлик даражаси ўсиши кузатиляпти, айрим ҳудудлар аҳолиси ўртасида очарчилик қайд этилмоқда. Бу муаммоларнинг пайдо бўлишига тенгсизлик ва ҳақсизлик асосида қурилган жамиятлар ҳам сабаб бўлди. Пандемия дунёнинг умумий душмани сифатида ўзини намоён қилди. Афсуски, буни кўплаб давлатлар вақтида тушуниб етмади ва глобал хатарга қарши биргаликда чоралар кўришга киришмади.

Антониу Гутерриш пандемия оқибатларининг таҳлили келгуси 2021 йил “ҳалокатли” бўлишини кўрсатмоқда, деди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img