Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБМТ: Асад режими инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбдор

БМТ: Асад режими инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбдор

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Суриядаги юз минглаб оилалар ўзларининг яқинларининг тақдири ҳақида билишга ҳақлидирлар. Охирги 10 йил давомида Башар Асад режимининг кучлари мамлакат ҳудудида бир неча ўн минглаб фуқароларни қийноққа солган, хўрлаган ҳамда уларнинг аксариятини ўлдириб юборган ёки изсиз йўқотган. Бу ҳаракатлар ҳарбий жиноятлар қаторига киради ва инсониятга қарши жиноят сифатида таснифланади. БМТнинг Суриядаги аҳволни ўрганиш бўйича Мустақил халқаро комиссияси томонидан тайёрланган ҳисоботда ушбулар ҳақида сўз юритилади.

Ҳисоботда қайд этилишича, Асад режими ўз халқи ва инсонияга қарши ҳарбий жиноятлар содир этган, мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетганидан буён бедарак йўқолган инсонла сони бир неча ўн мингни ташкил этади. «Уларнинг кўпчилиги (тинч аҳоли) ўлган ёки қатл этилган деб ҳисобланади, тахминларга кўра, ҳукумат кучлари томонидан қўлга олинганлар мунтазам қийноққа солинган ва ғайринсоний шароитларда сақланган», – дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот Сурияда яшовчи 2658 нафар аҳолидан, жумладан, собиқ маҳкумлардан олинган интервюлар асосида тайёрланган. Бундан ташқари, режим томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларни ҳужжатлаштиришда маҳкумлар сақланган 100 га яқин ҳибсхоналарнинг сунъий йўлдошлар орқали олинган сурат ва видеолавҳаларидан фойдаланилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img