Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБлогер дорга осилди

Блогер дорга осилди

Ҳукуматга қарши фикрлари билан танилган телеграм-канал администратори Эронда ўлимга маҳкум этилиб, суд ижроси айбланувчини дорга осиш йўли билан ижро этилди.

“Amad news” канали асосчиси Рухолла Зам хориж давлатларининг махсус хизматларидан ёрдам олиб, уларнинг кўрсатмаларини бажарганликда айбдор деб топилган. 2019 йил октябр ойининг ўрталарида Ислом инқилоби муҳофизи Зам қўлга олинганини маълум қилган эди. Ўшанда у 2017-2018 йилларда Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишларини фаол ёритиб, инқилобга қарши ташвиқот билан шуғуллангани айтилганди. Қайд этилишича, блогер Франция жосуслик хизматлари билан ҳамкорлик қилган, АҚШ ва Исроил жосуслик хизматларидан моддий ёрдам олиб келган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img