Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБиткоин фирибгари 571 млн доллар жарима тўлайдиган бўлди

Биткоин фирибгари 571 млн доллар жарима тўлайдиган бўлди

Биткоин билан фирибгарлик қилиб, қарийб 20 000 биткоинни қўлга киритган Буюк Британия фуқароси 571 млн доллар миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Манхэттен федерал судининг  қарори қабул қилинди.

Бироқ, масаланинг бир томони борки, у ҳам Британия ҳам, АҚШ томонини ўйлатмоқда. Яъни, Бенжамин Рейнолдснинг қаерда экани маълум эмас. Қайд этилишича, фирибгар 2017 йилнинг май-октябр ойларида битокин харидорларининг ишончига кириб, уларга ўзини рақамли валюталар бозорининг мутахассиси сифатида таништирган. Уларнинг номидан савдоларда қатнашиш ва биткоин харид қилиш учун 170 нафар мижоздан 143 млн долларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг мижозларини чув тушириб, номаълум жойга ғойиб бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img