Бош саҳифаДолзарбБитирувчиларининг 80 фоиздан ортиғи талаба бўлган мактаб директори фахрий унвон билан тақдирланди

Битирувчиларининг 80 фоиздан ортиғи талаба бўлган мактаб директори фахрий унвон билан тақдирланди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 январьдаги Фаромонига мувофиқ Сергели туманидаги 300-мактаб директорига Саидходжаева Нигора Эргашевнага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда йиғилганлар халқ таълимининг фидоий устози, жонкуяр ташкилотчи, маърифат ва маънавият тарғиботчиси бўлган Нигора Эргашевнани юксак мукофот билан самимий табриклашди.

Устозга ўқувчиларни илм-фанга қизиқтириш ва ёш авлод камолоти йўлидаги меҳнати ва фидоийлиги учун миннатдорлик билдирилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img