Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБир операцияда уч ўлим

Бир операцияда уч ўлим

Мазкур фожиа шотландиялик таниқли жарроҳ, «Вест-Энддаги энг тезкор тиғ» номи билан ном таратган Роберт Листон (1794 – 1847) томонидан ўтказилаётган жарроҳлик амалиёти чоғида юз берган.

Фожиа қуйидагича юз берган: навбатдаги операцияни ҳам Листон одатдагидек (150 сония ичида) тезкорлик билан амалга ошириб, бемордаги ортиқча этни олиб ташлаган. Азбаройи чаққон ҳаракатлари туфайли ёрдамчисининг икки бармоғини кесиб юборган. Бундан ташқари, у шундай тез ҳаракат қилганки, унинг қўлидаги скалпел амалиётни кузатиб турганлардан бирининг эгнидаги палтосини кесиб юборган ва кийимга қон сачраган. У кўз очиб юмгунча юз берган воқеани идрок эта олмай, палтосидаги қонни кўриб, қаттиқ қўрқиб кетган ва юрак хуружидан шу жойнинг ўзида жон берган.

Кейинчалик бемор ва амалиёт вақтида икки бармоғидан жудо бўлган ёрдамчи ҳам инфекция туфайли организмнинг зарарланиши оқибатида вафот этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img