Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБир кўтаришда бўшатилган қадаҳ ўлимга сабаб бўлди

Бир кўтаришда бўшатилган қадаҳ ўлимга сабаб бўлди

Буюк Британиялик фуқаро дўстиникида меҳмонда бўлиб, икки шиша пиво ва бир шиша виски ичади. Уйига келгач, унинг яна ичкиси келиб, бир шиша виски сотиб олади.

Аммо Дорсет графлигида яшовчи 30 ёшли Сэмюэл Дэвисга бу ортиқчалик қилди: 2016 йилда онаси ўлганидан буён ичкиликка қарам бўлиб қолган йигит алкогол интоксикацияси оқибатида вафот этди.

Маълум бўлишича, Дэвис 0,7 литрлик шишадаги вискини бир кўтаришда – 5 соняда ичиб қўйган ва шундан сўнг аҳволи оғирлашган. Ўгай отаси касалхонага олиб борганида, у ўта оғир аҳволда эди. Кечқурунга бориб эса вафот этади.

Сэмюэл Дэвиснинг ўлими сабабини ўрганган эксперт умри давомида одам организмида ҳеч қачон бундай миқдорда спирт бўлганига гувоҳ бўлмаганини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img