Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБешинчи республикада оммавий эмлаш бошланади

Бешинчи республикада оммавий эмлаш бошланади

Францияда 15 июндан бошлаб 18 ёшдан ошган фуқароларни COVID-19 га қарши эмлаш бошланади. Бу ҳақда Президент Эммануел Макрон эълон қилди. Ушбу қарор Макрон мамлакат бўйлаб чекловларни юмшатиш борасидаги таклифларни берганидан бир кун ўтгач, маълум бўлди.

Таъкидлаш керак, 9 июндан бошлаб ресторан ва барлар фаолиятига тўлиқ рухсат бериш чоралари кўрилмоқда. Франция ҳукумати эмлаш дастури бўйича иш олиб бораётган компанияларни кескин танқид қилди. Чунки одамларни вакцина билан таъминлаш жараёни секинлик билан амалга оширилмоқда. Хабарларга кўра, апрель ойи ўрталарида камида 10 миллион фуқаро вакцина олган эди. Энди ушбу кўрсаткич 15 июнгача 30 миллионга етиши мақсад қилинган. Статистика шуни кўрсатадики, 18 ёшдан ошганлар аҳолининг 30 фоизини ташкил этади. Дарвоқе, 60 ёшдан ошган фуқароларнинг 60 фоизи ва 70 ёшдан ошганларнинг 69 фоизи биринчи босқич билан эмланган.

Бугун 18 ёшдан ошган тўрт миллион киши диабет, гипертония, буйрак ва юрак етишмовчилиги ҳамда семириб кетиш каби касалликларга чалинган фуқаролар рўйҳатдан ўтказилган. Демак, улар биринчилардан бўлиб қатнашиш ҳуқуқига эга. Францияда сўнгги 24 соат ичида 26 ярим мингдан ортиқ инфекция қайд этилди. Бу мамлакатда чекловлар кучайтирилган кунга қараганда 61 мингтага кам.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img