Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБеш кун мобайнида 42 нафар террорчи йўқ қилинди

Беш кун мобайнида 42 нафар террорчи йўқ қилинди

Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Ироқ шимолида ўтказилган “Pençe Kartal-2” (“Бургут чангали-2”) ҳарбий амалиёти ниҳоясига етди. Бу ҳақда мамлакат Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 10 февралдан бошланган амалиёт давомида 42 нафар террорчи йўқ қилинган. Курди ишчи партиясига мансуб ушбу террорчилар Туркиядаги осойишталикни издан чиқариш ва мамлакатни парчалаш ниятида бир қанча террактлар уюштиришни режалаштирган эди.

Президент Режеп Тайип Эрдоғоннинг айтишича, Курд ишчи партияси жангарилари 1984 йилда Туркияда амалга оширган илк хунрезликдан буён мазкур қонхўр ташкилот томонидан Туркия хавфсизлик кучларининг 7500 нафар ходими ва 6800 нафар тинч аҳоли ўлдирилган. АҚШ ва Европа Иттифоқи курдларнинг ушбу ташкилотини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img