Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Беларуслар оддий талабларни илгари сурмоқда..."

“Беларуслар оддий талабларни илгари сурмоқда…”

Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская АҚШнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган “Freedom House” ташкилотининг йиллик мукофот топшириш маросимида меҳмон сифатида иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан С.Тихановскаянинг айтишича, ҳукумат томонидан кўрилаётган қаттиқ чораларага қарамай, юз минглаб беларусликлар тинч намойишлар ўтказишда давом этмоқда ва улар оддий талабларни — мулоқотни бошлаш ҳамда янги эркин, адолатли сайлов ўтказилишини истаяптилар.

“Freedom House”нинг жорий йилги мукофотлари Ҳонконгдаги номойишлар ташкилотчилари ва суданлик икки нафар мухолифат вакилига топширилди.

Қайд этиш керак, “Freedom House” Қўшма Штатлардаги йирик ноҳукумат ташкилотларидан бири бўлиб, сиёсий эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида фаолият кўрсатади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img