Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Beeline” компанияси томонидан Самарқанддаги мактаб замонавий жиҳозланди

“Beeline” компанияси томонидан Самарқанддаги мактаб замонавий жиҳозланди

Самарқанд шаҳридаги 47-умумтаълим мактаби мамлакатимиздаги етакчи алоқа компаниялардан бири томонидан замон талабларига мос ҳолда таъмирлангандан сўнг илмга чанқоқ ўғил-қизларни яна ўз бағрига олди. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг забар беришича, мактабнинг тантанали очилиш маросимида вазир Шерзод Шерматов, Beeline (Veon Group) компаниясининг президенти Каан Терзиоглу, вилоят ҳокимлиги  ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Мазкур мактабнинг моддий-техник базасини таъминлаш учун Beeline компанияси томонидан ажратилган ҳомийлик маблағи асосида информатика, математика, робототехника ва инглиз тили хоналари учун 38 дона компьютер жамланмаси, ноутбук ва принтер билан жиҳозланди.

”Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги бошқа йирик компанияларни ҳам мактабларга ёрдам умуммиллий ҳаракатига қўшилишга чорлаб қоламиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img