Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБайрут учун 250 миллион доллар хайрия йиғилди

Байрут учун 250 миллион доллар хайрия йиғилди

Бироқ мазкур маблағ аудит ўтказилмагунча Ливан ҳукуматига берилмайди. Бу ҳақда Ливанга ёрдам кўрсатиш бўйича конференция ишида маълум қилинди. Хабар қилинишича, портлашдан жабрланган байрутликларни моддий қўллаб-қувваташ мақсадида 252,7 млн доллар йиғилган.

Видеоалоқа тарзида ўтказилган конференция ишида Франция президенти Эмманюэл Макрон таклифига кўра давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Анжуманда Халқаро валюта жамғармаси директори Кристалин Георгиева аудит ўтказилмагунга қадар хайрия пуллари Ливан банкига берилмаслигини маълум қилди. Бунга донорлик маблағлари оддий ливанликларга етиб бормаслиги хусусидаги хавотир сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш керак, айни пайтда Ливаннинг қарзи 100 млрд долларни ташкил этади. Мамлакат пойтахтидаги денгиз бандаргоҳидаги портлаш оқибатида етган зарар миқдорини ҳукумат 15 млрд доллар деб баҳоламоқда. Фожиа оқибатида 160 киши ҳалок бўлди, яралаганлар сони 6 мингдан ошиб кетди, 300 минг киши эса бошпанасиз қолди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img