Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБайден илк зиддиятлар билан тўқнашмоқда

Байден илк зиддиятлар билан тўқнашмоқда

“Bloomberg”нинг ёзишича, сенаторлар президент Жозеф Байденни “Шимолий оқим-2” лойиҳасига қарши янги санкциялар жорий этишга ундамоқда. Бу ташаббус ҳам республикачилар, ҳам демократлар томонидан илгари сурилмоқда. Улар Германия билан алоқалар қанчалик муҳим эканидан қатъи назар, газ қувури қурилишига халақит бериш лозимлигига президентни ишонтиришга уриняптилар.

Шу тарзда Жо Байден президентлигининг биринчи ойидаёқ ички ва ташқи сиёсат ўртасидаги танловда тўғри йўлни танлаш хусусида бош қотиришга мажбур бўлмоқда. Давлат раҳбари сенаторлар томон қадам ташласа, Меркел билан муносабатлар таранглашишини сезиб турибди, Германияга ён босса эса тарафдорларининг ишончидан чиқади.

Ушбу жараён ортидан таҳлилчилар Қўшма Штатларнинг 45-президенти Доналд Трампни эслаб қолишди. Уларга кўра, бунақа вазиятларда Трамп радикалларга хос иш тутган, бундай ҳаракатни эса Байдендан кутиш душвор экан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img