Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБайден ҳукуматни қабул қилиб олишни бошлади

Байден ҳукуматни қабул қилиб олишни бошлади

Демократлар партиясидан президент сайловига номзод қилиб кўрсатилган Жо Байден АҚШ федерал ҳукумати унинг сайловда ғалаба қозонганини эътироф этганидан сўнг, ҳукуматни қабул қилиб олиш бўйича расмиятчиликлар бошланганини маълум қилди.

Штаб ижрочи директори Йоханнес Абрахам ва АҚШ умумий хизматлар бошқармаси раҳбари Эмили Мерфи сайланган президент Жо Байден ва сайланган вице-президент Камала Харрис сайловнинг яққол ғолиблари сифатида тан олинганини билдирдилар. Уларга кўра, шу боисдан бўлажак админстрацияга ҳукуматни тинч йўл билан топшириш жараёни бошланган.

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп айнан мен Умумий хизматлар бошқармасига Жо Байденга ҳукуматни топшириш учун дастлабки ишларни бошлаш ҳақида кўрсатма бердим, деган. Бундан ташқари, у сайлов натижалари бўйича курашни давом эттиришини маълум қилиб: “Биз шу руҳда курашни давом эттираимз… Биз ғалаба қозонишимизга мен ишонаман”, деди.
Фото: RFI.fr

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img