Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБахрейнда ўлим жазосига ҳукм қилиш 10 йилда 600 фоизга кўпайди

Бахрейнда ўлим жазосига ҳукм қилиш 10 йилда 600 фоизга кўпайди

Маълумотларга кўра, Бахрейнда суд томонидан ўлим жазоси тайинлаш ҳолати охирги 10 йил мобайнида кескин кўпайган. Жумладан, 2011 йилдаги ҳукуматга қарши намойишлардан буён олий жазо тайинлаш 600 фоизга ўсган. Бу рақамлар Бахрейн ҳуқуқ ва демократик халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти – “Reprieve”нинг ҳисоботида қайд этилган.

Ҳисоботда таъкидланишича, араб баҳоридан буён бахрейнликлардан камида 51 нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган. 2011 йилгача бўлган ўн йилликда эса бу рақам 7 нафарни ташкил этган. Ҳисобот муаллифларига кўра, бундан ташқари маҳбуслар ва олий жазога тайинланганларни қийноққа солиш ҳолатлари кўпайган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, иқрорлик кўрсатмалари асосан қийноққа солиш орқали олинган.

Бахрейндаги бу борадаги вазиятдан БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси ҳам ташвиш билдирган. Қўмита ҳукумат суди томонидан айбдор деб топилганларнинг аксарияти мухолифат фаоллари бўлгани учун жазоланган, деган фикрда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img