Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонБаҳоси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ноқонуний техникалар олиб қўйилди

Баҳоси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ноқонуний техникалар олиб қўйилди

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Чинор” блок постида махсус тадбир ўтказилди. Бу жараёнда Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.О. бошқариб келаётган автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, унинг ичида Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган Ш.Ш.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, баҳоси 725 миллион сўмга яқин бўлган йирик миқдордаги контрафакт маиший техника жиҳозлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро Ш.Ш. вақтинчалик рўйхатда турган Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги хонадони кўздан кечирилганда, яна 300 млн сўмлик 1120 дона уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлди.

Қонунбузарлар ва қўлга олинган товар моддий буюмлари белгиланган тартибда тегишли идораларга топширилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img