Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонБАА араб оламида биринчи бўлиб атом станциясини ишга туширди

БАА араб оламида биринчи бўлиб атом станциясини ишга туширди

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ва Дубай ҳокими Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум араб дунёсидаги илк атом станцияси – «Барака» фаолият юрита бошлаганини маълум қилди.

Бундан ташқари, БАА мамлакат эҳтиёжининг чорак қисмини хавфсиз, ишончли ва экологик жиҳатдан тоза электр энергияси билан таъминлаш қувватига эга бўлган тўртта атом электр станциясини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум атом станциялари қурилиши ва космоснинг тадқиқ этилиши билан БАА «жаҳонга араблар фандаги ўз йўлларини қайта тиклаш ва бошқа буюк миллатлар билан рақобатлашишга қодир эканликлари ҳақида хабар бераётгани»ни таъкидлади.

“Барака” АЭС жами 5,6 мегаватт қувватга эга тўртта энергия блокидан иборат бўлади.

Амирликларнинг тўрт реакторли биринчи АЭС мамлакат ғарбида, Форс кўрфази қирғоқларида, яъни Абу-Даби амирлигига қарашли Ал-Гарбия минтақасида, пойтахтдан 250 километр жойда қад кўтармоқда.

Қайд этиш керак, умумий қиймати 25 миллиард долларга тенг мазкур электростанция қурилиши 2011 йилда бошланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img