Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАё-Софиядаги жума намозида президент Эрдоған ҳам иштирок этади

Аё-Софиядаги жума намозида президент Эрдоған ҳам иштирок этади

Бугун Истамбулдаги Аё-София масжидида охирги 86 йил давомида биринчи марта жума намози адо этилади. Иккинчи пойтахтда ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида яшовчилар эрта тонгдан бошлаб масжид ҳудудига оқиб кела бошладилар.

Жума ибодати тинч-осойишта адо этилишини таъминлаш учун мегаполиснинг тарихий қисмидаги 11 та кўчада назорат ўтказиш пунктлари ташкил этилди. Ҳукумат полициянинг ишини енгиллаштириш учун намозхонларга ўзлари билан буюмлар солинадиган сумкаларни олиб келмасликни тавсия этмоқда.

Намозхонлар полиция текширувидан ўтганларидан сўнг Султон Аҳмад майдонида тўпланадилар. Бугунги жума намозида мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған жанобларининг иштирок этиши ҳам кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img