Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАвтомонопол халқимизга бир тийинлик фойдаси тегмайдиган натижа билан мақтанди

Автомонопол халқимизга бир тийинлик фойдаси тегмайдиган натижа билан мақтанди

Мамлакатимизда автомобил харидорлари олдиндан ўзлари танлаган машина нархини 85 фоизини олдиндан тўлаб қўйгани ҳолда камида бир йил давомида унга эришишни кутаётган бир пайтда Қозоғистонда “Cobalt” энг харидоргир автомобиллар рўйхатини бошлаб бергани монопол “UzAutoMotors” томонидан мамнуният билан эълон қилинди.

Компаниянинг маълуми қилишича, “Cobalt” июл ойида ҳам қўшни республикада энг харидоргир автомобил мақомини сақлаб қолган. Ўзбекистонда эса ушбу машинага пул тўлаб қўйиб, навбатини келишини кутаётганлар сони 10 минг нафардан ошиб кетгани ҳақида эса компания хабарида лоим-мим дейилмаган.

Бундан ташқари, хабарда “Chevrolet Nexia” сотув ҳажмми бўйича Қозоғистонда иккинчи ўринни олгани ҳам зўр мамнуният билан маълум қилинган. Ажабланарли жиҳати, мазкур автомобиллар Ўзбекистондаги нарх доирасида қозоғистонлик харидорларга етказиб берилган.

Маълумот учун айтиб ўтамиз, мамлакатимизда олдиндан “Lacetti”  85 фоиз пулини тўлаб қўйиб, қачон машинамни оламан деб кун санаётган харидорлар сони айни пайтгача 27 855 нафарга етди.

“UzAutoMotors” аслида ким учун ишаяпти? Хулоса ўзингиздан, муҳтарам юртдошлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img