Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАвтомобилсозлик: яқин йилларда 37 миллион киши ишсиз қолади

Автомобилсозлик: яқин йилларда 37 миллион киши ишсиз қолади

Ички ёнув двигателли автомобиллар ўрнини электромобиллар эгаллаб бориши автомобилсозлик саноатида яқин йилларда йирик инқироз юзага келишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Forbes.ru интернет нашри маълум қилди.

Автомобилсозлик соҳасидаги трансформациялашув бир қарашда оғир иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларга сабаб бўладигандек тасаввур ҳосил қиляпти. Мисол учун, иш ўринлари анча қисқариб кетади. Янги ишлаб чиқариш қувватларида ишчилар сони кўп бўлмасада, ҳозиргиларидан 5 ёки 10 баробар кам бўлади. Бунинг оқибатида дунё автосаноати ишсизлар армиясига муносиб “ҳисса” қўшади. Бу ўринда гап, соҳада иш жойидан айриладиган 37 млн нафар одам ҳақида кетмоқда.

Таҳлилларга кўра, автомобилсозлик саноатидаги мазкур салбий ҳолатлар 2024-2026 йилларда рўй беради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img