Нигериянинг шимолий-шарқида жойлашган Йоба штатида юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 17 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди.
Қайд этилишича, воқеа ўтган якшанба куни кечқурун содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, юк машинасига урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага белгиланган тезликка амалга қилинмагани сабаб бўлган.