Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАвстралияда “Формула-1”а ўхшаш пойгаларга мўлжалланган учувчи электромобил синовдан ўтказилмоқда

Австралияда “Формула-1”а ўхшаш пойгаларга мўлжалланган учувчи электромобил синовдан ўтказилмоқда

“Alauda Airspeeder Mk3” деб номланган мултикоптер ҳозирча мустақил ҳолда парвоз қилмоқда ва синовлар муваффақиятли ўтган тақдирда бошқарув инсон қўлига ўтиши мумкин.

Узунлиги бор-йўғи 4 метр ва оғирлиги 130 килога тенг бўлган “Alauda Airspeeder Mk3” “айрим қирувчиларникидан устун” бўлган тортиш кучига эга бўлиб, бу унга 250 км/с тезликда ҳаракатланиш имконини беради. Унинг электр мотори қуввати 15 дақиқа учишга етадиган литий-полимер батарея билан ишлайди. Пойга 45 дақиқа давом этиши ҳисобга олинса, батареяларни пит-стопларда икки марта тахминан 20 секунд давомида алмаштиришга тўғри келади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img