Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАвиакомпаниялар қийин кунларни бошдан ўтказмоқда

Авиакомпаниялар қийин кунларни бошдан ўтказмоқда

АҚШнинг “United Airlines” авиаташувчиси қатновлар тикланиши Covid-19 инфекциясининг иккинчи тўлқини ортидан тўхтатилгани сабабли минглаб учувчиларини ишдан бўшатишга мажбур бўлмоқда. Шунинг билан бирга, ширкатнинг истиқболи мавҳум бўлиб қоляпти. Чунки Қўшма Штатлардаги саёҳатчиларнинг катта қисми коронавирус пандемияси шароитида уйда ўтиришни маъқул кўрмоқда.

Чикагода жойлашган ушбу авиакомпания аввалига 2250 нафар учувчи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор этилишини маълум қилган эди. Вазият яхши томонга ўзгармагани учун бўшатилиши лозим бўлган учувчилар сони 3900 нафарга етди.

Қайд этиш керак, оғир кунларни бошдан кечираётган фақат “United Airlines” эмас. Қўшма Штатларнинг “American Airlines”, “Delta Air Lines”, “JetBlue Airways” ва “Spirit Airlines” каби авиаширкатлари ҳам дунёнинг бошқа авиакомпаниялари қатори мураккаб вазиятга тушиб қолган ҳамда улар ҳам ходимларини ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img