Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАвгустда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Августда бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, юртимизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво оқими кирди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво булутли бўлади, айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28-33 даражагача пасаяди.

Эртага – 31 июл куни нам ва салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Кундузги ҳарорат 30-33 даражагача пасаяди, Қурбон ҳайити куни республика аҳолисини салқин ҳаво кутмоқда.

1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража атрофида бўлади.

2 августда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.

Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img