Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАтмосферанинг ифлосланишидан Ҳиндистон ҳар йили 95 миллиард доллар зарар кўрмоқда

Атмосферанинг ифлосланишидан Ҳиндистон ҳар йили 95 миллиард доллар зарар кўрмоқда

CII тадқиқот гуруҳи ҳисоботида айтилишича, атмосферанинг ифлосланиши Ҳиндистондаги корхоналарга ҳар йили 95 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда ва йиллик истеъмол сарф-харажатларини 22 миллиард  долларга қисқартирмоқда.

Ҳавонинг ифлосланишидан соҳалар бўйича энг кўп азият чекаётган тармоқлардан бири ИТ-соҳаси бўлиб, йиллик кўрилаётган зарар ҳажми 1,3 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Ҳисоботда айтилишича, агар Деҳли ҳукумати шаҳар ҳавосини тозалаш чораларини кўрмаса, ИТ- соҳаси йиллик кўраётган зарар миқдори 2,5 млрд долларга етади.

Қайд этиш керак, Деҳли дунё мамлакатлари пойтахтлари орасида ҳавоси энг ифлос шаҳар ҳисобланса, жаҳондаги энг ҳавоси ёмон 50 та шаҳардан 35 таси Ҳиндистонда жойлашган.

Фото: AFP

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img