Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАсма Асад Британия фуқаролигини йўқотиши мумкин

Асма Асад Британия фуқаролигини йўқотиши мумкин

Буюк Британия полицияси Суриянинг биринчи хоними Асма Асадга нисбатан дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда. Маълум қилинишича, президент Башар Асаднинг рафиқаси Суриядаги фуқаролар уруши даврида террорчилик ҳаракатлари содир этилишида фитна уйғотганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Sunday Times” нашри хабар берди.

Асма Асаднинг ҳарбий жиноятларга қўл ургани исботланса, унга нисбатан суд иши юритилиши ҳамда Британия фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Суриянинг биринчи хонимига нисбатан дастлабки суриштирувлар бошланишига “Guernica” халқаро адвокатлар ҳайъати томонидан полицияга тақдим этилган ҳужжалар сабаб бўлган.

Нашрнинг ёзишича, Сурия биринчи хонимининг инглиз судида ҳозир бўлиш эҳтимоли жуда кам. Бундан ташқари, Интерпол орқали Асмани халқаро қидирувга бериш иш бериши ҳам ҳақиқатан йироқ.

Қайд этиш керак, Асма Асаднинг келиб чиқиши Буюк Британиядан бўлиб, Лондонда туғилган ва умрининг кўп йилларини ушбу шаҳарда ўтказган. 2000 йилда турмушга чиққунига қадар Англия пойтахтидаги инвестиция банкида ишлаган. Бирлашган Қироллик чегара хизматининг маълумотига кўра, Асма Асад ҳозирда ҳам Британ фуқароси ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img