Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Asialuxe Travel” компанияси истиқболли режаларини маълум қилди

“Asialuxe Travel” компанияси истиқболли режаларини маълум қилди

Тошкентда Asialuxe Travel биринчи миллий туроператорининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир давомида қилинган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди, шунингдек, компания томонидан амалга ошириладиган янги йўналишлар маълум қилинди. Тақдимотда Uzbekistan Airways Ўзбекистон миллий авиакомпанияси, Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг туристик операторлари ҳамда жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Asialuxe Travel биринчи миллий туроператори – бу 2018 йилнинг ноябрь ойида асос солинган ва ҳозирги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган компаниядир. Компания Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларига сифатли ва самарали туристик хизматларни таклиф қилади. Тақдимот ўтган йиллар давомида қилинган ишлар видео лавҳасини демонстрация қилишдан бошланди. Хусусан, ҳозирда компания Анталия, Истанбул ва Мальдив ороллари йўналишлари бўйича чартер рейсларни муваффақиятли тарзда амалга оширмоқда. Компаниянинг ўзгачалиги шундаки, у B2B ва B2C шаклида авиачипталарни ёзиб олиш/туристик тўпламларни банд қилиш бўйича уникал “софт”ни тақдим этади. COVID-19 пандемияси вақтида компания Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш бўйича Истанбулга эвакуацион рейсларни ҳам амалга оширди.

-“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати сайёҳлик фаолиятини ривожлантиришга, яъни кирувчи ва чиқувчи туризмга катта эътибор беради. Миллий туроператорнинг фалсафаси – бу мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун саёҳат қилиш имкониятини тақдим этишдан иборат, шунингдек, биз сафарни ташкиллаштириш жараёнини тушунарли бўлиши учун максимал даражада қулай ва оддий қилишни истаймиз”, – дея қайд этди Asialuxe Travel миллий туроператорининг директори Сирожиддин Тошмуҳамедов ўз нутқида.

Шунингдек, тақдимот давомида 2021 йил учун мўлжалланган режалар маълум қилинди. Компания Туркия, Қирғизистон, Миср, Вьетнам, Таиланд ва Мальдив оролларига чартер дастурларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, тадбир давомида қабул қилувчи ҳамкорлар имкониятлари тақдим этилди. Тақдимот охирида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига компания мутахассислари томонидан жавоблар олишди.
Абдувохид Ачилов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img