Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАСАЛА Туркия, Озарбайжон ва Россияга террор билан таҳдид қилмоқда

АСАЛА Туркия, Озарбайжон ва Россияга террор билан таҳдид қилмоқда

Қорабоғдаги уруш Озарбайжон армиясининг ажойиб ғалабаси билан якун топди, танланган стратегия, тактика, техник воситалар дунёнинг етакчи армия штабларида ўрганилмоқда. Буни Озарбайжон билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш истагини билдирган Арманистон ҳукумати ҳам тан олди. Ҳамкорликдан Ереваннинг ўзига ҳам катта наф. Аммо кўплаб кучлар Арманистон янги тарихида ҳукумат томонидан тўғри танланган ягона танловга ҳалал беришга уринмоқда. Улар орасида ўзининг террорчилик амалиётлари билан дунёга танилган Арманистонни озод қилиш арман маҳфий армияси ҳам бор. 

АСАЛА махфий ташкилоти қодир бўлган ягона нарса – бу террор. 1970-1980 йилларда унинг террорчилари қўлидан 46 киши ҳалок бўлди, 299 киши жароҳат олди. Уларнинг аксарияти – туркиялик дипломатлар. Аммо 1,5 миллион арманнинг ўлими учун Туркия ҳукуматини жавобгарликни тан олиш, товон тўлаш ва ҳудудларни тарихий Арманистонга қайтаришга мажбурлаш мақсадига эриша олмади. Бу омил ва унинг АҚШ Давлат Департаменти томонидан террорчилик ташкилоти рўйхатига тиркалиши террорчиларни сояга ўтишга мажбур этди. Биринчи Қорабоғ урушидан кейин бу гуруҳ вақтинча террорчилик актини ўтказишдан воз кечди, негаки, бундай фаолият халқаро ҳамжамият томонидан қораланарди. 

Аммо мана энди АСАЛА афтидан, яна “жонланмоқда”. Иккинчи босқичда мисли кўрилмаган мағлубиятга учраган “АСАЛА” радикал қанотининг аъзолари мазкур фаолиятга қайтишга, террор актларини Туркия, Озарбайжон ва Россияга қарши қаратишга қарор қилишди. 24 мамлакат ҳудудлари танлаб олинган, улар фикрича, бу давлатлардаги “оператив ҳолат” террор акцияларини амалга оширишга имкон беради. 

Бироқ шармандаликнинг эътиборга тортадиган жиҳати шундаки, “Асала” терактларда бошқа миллатлар вакилларидан, ўзга террорчилик гуруҳлар аъзоларидан фойдаланишни кўзлаб, ўз режалари ижро этиб бўлингач, жамоатчиликка уларнинг номларини ошкор қилишга ва бу билан ўз қилмишларини яширишни мақсад қилишган.   

Ҳа, АСАЛА яна террор сўқмоғига қадам босадиган кўринади. Боку Евреван билан музокараларга тайёргарлик кўраётган бир пайтда АСАЛА қўпорувчиликларни бошлайдиган. Шундай экан, бу муаммо нафақат Боку ва Анқаранинг, балки бутун жаҳон жамоатчилигининг муаммоси. Террорчиларни барча куч ва воситалардан фойдаланиб зарарсизлантириш лозим.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img