Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрнолд Шварценеггер еттинчи марта юрагини операция қилдирди

Арнолд Шварценеггер еттинчи марта юрагини операция қилдирди

Америкалик актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер еттинчи марта юрагини операция қилдирди. Бу ҳақда у “Twitter”даги аккаунти орқали хабар берди.

Актёрнинг айтишича, Кливленд клиникаси шифокорлари унга янги аортал клапан қўйишган. «Ўзимни фантастик даражада ажойиб ҳис этяпман ва ҳатто Кливленд кўчалари бўйлаб сайр қиляпман», — деб ёзган Шварценеггер.

У шунингдек операция муваффақиятли ўтишини таъминлаган шифокор ва ҳамшираларга миннатдорлик билдирган.

Аввалроқ Шварценеггер 2018 йилнинг мартида юраги олтинчи марта операция қилинаётган пайтда ўлишига бир баҳя қолганини маълум қилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img