Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрманлар Қорабоғнинг ҳар бир туманини “Сталинград”га айлантиришган

Арманлар Қорабоғнинг ҳар бир туманини “Сталинград”га айлантиришган

Бу ҳақда россиялик журналист репортаж тайёрлаб, жамоатчилик эътиборига ҳавола этди. Қуйида унинг хизмат сафари давомида ўз кўзи билан кўрган, гувоҳи бўлган воқеликлар ҳақидаги ҳикояси билан танишасиз.

Қорабоғдан қайтар эканман, урушнинг қанчалар тубанлигига амин бўлдим… У қанчалар одамийликка зид! Балки, ундай эмасдир! Инсоният учун уруш оддий ва одатий ҳолга айланган… Менга Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам бирдек азиз (у томонда ҳам, бу томонда ҳам дўстларим яшайди), аммо Қорабоғнинг бешта туманида кўрганларим мени ҳайратга солди!  Босқиннинг ўттиз йили мобайнида арманлар томонидан барча уйлар, барча ёдгорликлар, барча қабристонлар атайин вайрон қилинган… Ҳудудлар миналаштирилган ва ҳар квадрат метрда сапёрлар тўртталаб миналарни топган жойлар ҳам бор. Ўзларининг озод қилинган жонажон жойларини кўриш иштиёқида бу ерларга бош суққан кўплаб одамлар қурбон бўлди… Шунинг учун тушунтириш ва оқлашга ҳожат йўқ!

Россиялик таниқли фотожурналист Сергей Киврин Facebook даги саҳифасида бу ҳақда ёзди. 

“Ўттиз йил Қорабоғ масаласи ечилмади. Ўттиз йил бу чипқон катталашди. Оқибатда, ҳар икки томондан улкан сондаги қурбонлар, уйсизлар, бахтсизлар армияси пайдо бўлди… Нега музокаралар олиб борилмади? Нега ишни шу даражага олиб келиш керак бўлди? Одамлар уруш қилиш эмас, мулоқот қилишлари керак…”, –  дейди у. 

Сафари тассуротлари билан ўртоқлашишни давом эттирар экан, фотожурналист Қорабоғнинг ҳар бир туманида “Сталинград”ни кўрганини қайд этади. 

“Барчаси вайрон қилинган! Бечора, дайди ит ва мушуклар очликдан нон ва қотган кулчаларни ейишга тайёр… “Кўчалар” да аҳён-аҳёнда учраб турадиган полиция ва ҳарбийлардан бошқа ҳеч ким йўқ. Туманларга фақат махсус рухсатномалар билангина кириш мумкин. Физулида аэропорт қурилиши бормоқда, йўллар тикланмоқда, тракторлар миналаштирилган жойларда ер ҳайдамоқда…Нормал ҳаётни қайта тиклаш учун қанча вақт кетади, буни ҳеч ким билмайди”, – фикрларини якунлайди Сергей Киврин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img