Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрманлар ҳарбий йўқотишларини яширишга ҳаракат қилмоқда

Арманлар ҳарбий йўқотишларини яширишга ҳаракат қилмоқда

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон тергов қўмитасига таяниб охирги жангларда арман ҳарбий хизматчиларидан тўрт нафари ҳалок бўлгани ва 36 нафари ярадор бўлгани хусусида ОАВларда тарқалган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Товуз вилояти ҳудудидаги жангларда Арманистон қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларидан қарийб 100 нафари ҳалок бўлган ва яраланган. Ҳар доимгидек, Арманистон ҳарбий йўқотишларини жамоатчиликдан сир тутишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, маълум вақтдан сўнг ҳақиқат юзага чиқади ва улар йўқотишларини тан олишга мажбур бўладилар”, – дейилади Мудофаа вазирлигининг бу ҳақдаги баёнотида.

Шунингдек, вазирлик Озарбайжон ОАВ вакилларини арманистонлик ҳамкасблари томонидан тарқатилаётган бу борадаги ёлғон маълумотларга эътибор қаратмасликни сўраган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img