Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрманистон яна Озарбайжонга қарши ҳарбий провокацияга қўл урди

Арманистон яна Озарбайжонга қарши ҳарбий провокацияга қўл урди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида Арманистон қуролли кучлари “бизнинг мавқеларимизга артиллериядан ўқ узди ва Озарбайжон-Арманистон чегарасида сулҳни қўпол равишда бузишди” деб айтилади. “Иккала томондан ҳам қурбонлар бор”, – дейилади баёнотда. Арманистон қуролли кучлари сулҳни қўпол равишда бузган ҳолда, Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Товуз йўналиши бўйича артиллерия ёрдамида Озарбайжон қуролли кучларининг позицияларига ва аҳоли пунктларига қарши артиллериядан ўт очган.

Бу ҳақда APA Озарбайжон президентининг ёрдамчиси, президент девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Ҳикмет Ҳожиевга таяниб хабар беради. Унинг айтишича, Озарбайжон қуролли кучларининг жавоб зарбалари ва қарши ҳужумлари натижасида Арманистон қуролли кучларининг ҳужумга ўтиш уриниши тўхтатилган: “Озарбайжон қуролли кучлари вазиятни назорат қилмоқда. Арманистон томони ҳудуднинг ҳудуднинг бирон-бир қисмини эгаллай олмади. Президент ёрдамчисининг таъкидлашича, Арманистон бундай саргузаштлари билан ҳарбий-сиёсий ташкилотларни Арманистон-Озарбайжон можаросига тортишга ҳаракат қилмоқда. У Озарбайжонга қарши уюштирган босқинчилик ва жавобгарликдан қочиш учун бундай ташкилотга аъзо бўлган. Арманистоннинг Озарбайжонга қарийб 30 йил давом этган тажовузи ва чегарада олиб борган иғвогарликлари Арманистон аъзо бўлган ҳарбий-сиёсий ташкилотнинг ҳуқуқий ҳужжатларига зиддир. Шу билан бирга, Арманистон раҳбарияти шу тарзда COVİD-19 нинг кенг тарқалиши саҳнида мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий инқироз кучайиб бораётган бир пайтда халқ эътиборини ички муаммолардан чалғитишга уринмоқда.

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ва ҳудуди Қорабоғдан катта бўлган 7 та тумани Арманистон қуролли кучлари томонидан босиб олинган, бунинг натижасида бир миллион озарбайжонликлар ўз ерларидан ҳайдалган ва қочқинга айланган.

Арманистон қуролли кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларда этник тозалаш амалга оширилди ва бирон бир озарбайжон фуқароси у ерларда қолмаган.

Умуман олганда, Озарбайжон Республикаси ҳудудининг 20 фоизини арман қўшинлари оккупация қилган. Гарчи Озарбайжон ушбу масалани тинч йўл билан ҳал этишни истаб, Минск гуруҳи воситачилик қилган ечимни қўллаб-қувватласа ҳам, Арманистон барча таклифларни рад этмоқда ва музокараларнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги бор Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг музокаралар бўйича таклифи Арманистон томонидан қабул қилинмади.

Барча халқаро ташкилотлар Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олишади ва арман қўшинларининг босиб олинган Озарбайжон ерларидан олиб чиқилиши муҳимлигини таъкидлайдилар.

Озарбайжон жамоатчилиги томонидан босиб олинган ҳудудларни куч билан озод қилиш чақириқлари кўпаймоқда. Кеча Озарбайжоннинг Товуз вилоятида арман фитнасига қарши мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида митинглар бўлиб ўтди. Одамлар ўз ерларининг босиб олинишини ва фронтда тез-тез арман фитналари натижасида фарзандларининг ўлими юз беришини истамайдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img