Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрманистон урушда кўрган талофатлар кун сайин кўпайиб бормоқда

Арманистон урушда кўрган талофатлар кун сайин кўпайиб бормоқда

Арманистонлик тиббиётчилар ҳалок бўлган яна 571 нафар аскарнинг шахсини аниқладилар. Шу билан Тоғли Қорабоғда 44 кун давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида қурбон бўлган арманистонлик ҳарбий хизматчиларнинг сони яна кўпайди.

Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати котиби Алина Никогосяннинг хабар беришича, айни пайтгача 2996 нафар арман ҳарбий хизматчиси расман ҳалок бўлган деб эълон қилинган.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси Мудофаа вазирлиги эса 27 сентябрда бошланган ҳарбий ҳаракатлар давомида 1 779 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилган. Бироқ булар ҳали якуний рақамлар эмас, 44 кунлик уруш давомида бир неча юзлаб арман аскарлари бедарак йўқолган ва ҳозиргача улар ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img