Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрманистон боши берк кўчага кириб қолди

Арманистон боши берк кўчага кириб қолди

Арманистон Ташқи ишлар вазири Ара Айвазян Озарбайжон Тоғли Қорабоғнинг мақоми бўйича музокаралар олиб боришни истамаса, у ҳолда Ереван унинг мустақиллигини тан олишини маълум қилди. Бу, албатта, ҳукуматнинг вазиятдан чиқиб кетиш борасидаги қуруқ режасидан бошқа нарса эмас.

Қайд этиш керак, яқинда ниҳоясига етган 44 кунлик урушда мағлубиятга учраган Арманистон Қорабоғ баҳси бўйича барча дастаклардан жудо бўлди. Ҳатто минтақанинг хавфсизлигини Арманистон эмас, Россия кафолатлаб турибди. Бокунинг ҳудуддан арман қўшинлари тўлиқ олиб чиқиб кетилиши ҳақидаги талаби кун тартибида турганини айтмаса ҳам бўлади.

Ҳозирда расмий Ереван бамисоли калаванинг учини йўқотиб қўйган. Арман сиёсий доираларидаги тушкун вазиятлардан бири Ереван ҳар қанча чирансада, Қорабоғ масаласига етакчи давлатларнинг аралашувини уддалай олмагани бўлди.

Қайд этиш керак, Ереван 30 йилдан буён ўзини мустақил давлат деб эълон қилган Тоғли Қорабоғни тан олишга ваъда бериб келади ва бу борада қуруқ сўздан бошқасига ўтишни иложини қилолмаяпти. Арманистон нима учун бундай қарорга келиши кераклигини Ереванда тушунтириб беришга қодир биронта сиёсатчи йўқ. Мухтасар қилиб айтганда, урушда тор-мор этилган Арманистон хатолардан хулоса чиқариш, хавфсизлик масалаларига эътибор қаратиш ўрнига эски шаблонлардан фойдаланган ҳолда иғвогарликларга зўр бермоқда.

Мухолифатнинг ҳукуматга босими эса тобора кучайиб бормоқда. Уларнинг дастлаклаши билан яқиндаги тўқнашувларда бедарак йўқолган ёки қуршовда қолгани айтилаётган арман аскарларининг қариндошлари Мудофаа вазирлиги, Хавфсизлик хизматлари биноларини эгаллаб олишга уринишди, муҳим автомобил йўлларини тўсиб қўйишди. Хуллас, ҳозирда Арманистон деярли боши берк кўчага кириб қолган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img