Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрманистон аскари ўлдирилгани ҳақидаги хабар ёлғон

Арманистон аскари ўлдирилгани ҳақидаги хабар ёлғон

Арманистон Мудофаа вазирлиги яна бир марта ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тарқатди, деб хабар беради Озарбайжон Мудофаа вазирлиги. Олдинроқ, арма-озарбайжон чегарасидаги Арманистоннинг Гегаркуникск вилояти Верин Шоржа аҳоли пунктининг Озарбайжон қуролли кучлари Келбажар туманидан туриб ўққа тутгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 25 май куни куннинг биринчи ярмида Арманистон қуролли кучларининг еттита юк автомобили шахсий таркиб билан бирга чегаранинг қайд этилган участкасига яқинлашишга уринган. Озарбайжон қуролли кучларининг огоҳлантирувчи чоралари натижасида душманнинг ҳаракатланиши олди олинди. «Аниқ айтамизки, бизнинг бўлинмаларимиз рақибга қарши мўлжалга олувчи ўт очгани йўқ.

Биздаги маълумотга кўра, арман ҳарбий хизматчисининг ўлими билан боғлиқ воқеа бахтсиз ҳодиса туфайли рўй берган. Озарбайжон тумани бу ҳодисага ҳеч қандай алоқадор эмас. Хабар қиламизки, Озарбайжон томони мазкур масала бўйича Россия томони билан доимий алоқада»,- дейилади хабарда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги фикрича, арман армиясида интизомнинг йўқлиги, мунтазам ички жанжаллар туфайли уларнинг ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлмоқда. Аммо хатоларни тан олиш ва айбдорларни жазолаш ўрнига улар ташвиқот мақсадида айбни Озарбайжон қуролли кучларига ағдармоқда. 

Айни пайтда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида чегара муаммоларини ечиш борасида мулоқотларни бошлаш кўзда тутилмоқда. Арманистон назоратида совет Озарбайжони таркибига кирган, ҳозир Озарбайжон таркибида бўлган совет Арманистони ҳудудлари бор. Бу саволлар уч томонлама келишув ёрдамида ечилиши лозим. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян баёнот берди. Арманистон назорати остида Казах туманининг еттита ва Нахчиваннинг Кярки қишлоғи қолмоқда. Пашинян шунингдек, тармоқларда Озарбайжон билан делимитация ва демаркация масалалари бўйича комиссия ташкил этиш бўйича чоп этилган ҳужжат ҳақиқийлигини тасдиқлади. Аммо муҳокамалар чоғида ишчи ҳужжатни чоп этиш тўғри эмаслигини қайд этди.  

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img